Кузатувчиларнинг эътирофича, аввалги йилларда Хотира ва қадрлаш кунида моддий рағбатлантириш тадбирлари амалга оширилса-да, фашизм устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирилмас эди.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Олим Ортиқовнинг билдиришича, мислсиз қийинчиликлар, қурбонлар, қон тўкишлар эвазига ғалаба куни илгари кенг нишонланиб келинган. Аммо сўнгги йилларда бу кунда ҳис қилинадиган ғалаба нашидаси унутилган. Баъзи кишиларнинг сўзи билан мазкур сана номини белгиловчи “Ғалаба” сўзи олиб ташлангани бунга сабаб бўлган.
Аммо “Нуроний” жамғармаси раиси ўринбосари Шуҳрат Усмонов 9 май илгари ҳам тантанали руҳ билан нишонланиб келинганини айтди. Унинг таъкидлашича, бугунги кунда Ўзбекистонда 39 минг 964 нафар уруш қатнашчиси яшаяпти. Шулардан 27 минг 164 таси ногирон.
О.Ортиқов жамғарма вакилининг мазкур маълумотларга баъзи эътирозларни билдирди.
“Агар архивдаги маълумотлар асосида уруш қатнашчиларининг сони аниқланадиган бўлса, улар 5 минг нафарга ҳам бормайди. Қолганлар эса ё пулнинг ёки таниш-билишининг кучи билан урушда қатнашганлик гувоҳномасини олган”, дейди отахон.
О.Ортиқовнинг таъкидлашича, уруш фахрийларига белгиланган барча имтиёзлар бекор қилинган. Ҳатто уруш йилларида олган орден ва медалларни тақиш ҳам хуш қабул қилинмайди. Фахрийларнинг ўз муаммолари юзасидан юқори ташкилотга қилган мурожаатлари эса самарасиз тугайди.
Маълум бўлишича, имтиёзлар бекор қилингач, уруш фахрийларига иш стажи бўйича тўланиладиган нафақага қўшимча равишда товон пули берилади. О.Ортиқовнинг билдиришича, у илгари мавжуд бўлган имтиёз туфайли йилига 40-50 минг сўм тежаб қолиш имконига эга бўлган. Имтиёз бекор қилингани муносабати билан тўланаётган товон пули миқдори эса ойига 2 минг 400 сўмни ташкил этади.