Линклар

Исроил қўшинлари ўтган тунда Иордан дарёси ғарбий соҳилида жойлашган Рамаллоҳ шаҳридаги Фаластин муҳторияти раҳбари Ясир Арафат резиденцияси атрофига келиб ўрнашдилар.

  • Барно Анвар

Қўшин бошқаруви вакиллари сўзларига қараганда, ҳарбийлар Рамаллоҳ шаҳрида террорчиликда айбланаётган шахсларни қидирмоқдалар, аммо бу қидирув операцияси Фаластин раҳбари қароргоҳига тегишли эмас.
Кеча кечқурун Исроил бош вазири Ариэль Шарон эса Ғазо секторидаги қўшинларнинг олиб чиқилиши ва ҳудуддаги яҳудий аҳолининг эвакуация қилиниши тўғрисидаги режасига ўзгартиришлар киритишини маьлум қилди. Бунга сабаб тариқасида эса “Ликуд” партиясининг кўпчилик аьзолари ушбу режани рад этганлигини келтирди. Ўша куннинг ўзидаёқ Исроил парламентининг аксарият депутатлари бу борада Шаронни қўллаб-қувватладилар.
XS
SM
MD
LG