Линклар

Америка ҳарбийларининг билдиришларича, бир ҳафталик жанглардан сўнг Фаллужа шаҳрида тинчлик тикланмоқда.

  • Барно Анвар

АҚШ ҳарбий раҳбарияти Фаллужада тартибни сақлаб турувчи Ироқ ҳавфсизлик кучларига Ироқ генерали Муҳаммад Латифни янги бошлиқ этиб тайинлади.
Муҳаммад Латифнинг ўзи бугун Фаллужа шаҳридан туриб:
“Биз вазиятга бефарқ эмасмиз, биз ўзимизни Фаллужанинг бир қисми, деб ҳисоблаймиз. Ва, биз Фаллужада болалар ва аёлларни ҳимоя қилиш учун қоламиз.” - деди Муҳаммад Латиф.
Америка ҳарбий денгиз қўшинлари раҳбари Полковник Жон Колеманнинг айтишича, 1100 кишилик Ироқ қўшини шаҳар тинчлигини сақлаш борасидаги ишончни оқлайди.
Америка бошқаруви вакилларининг маьлум қилишларича, бу борада генерал Латифнинг танланиши сабаби, унинг Саддам Хусайн режимига қарши бўлганлигида. Бироқ, бу маьлумот ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ.
АҚШ Мудофаа вазирлигидан маьлум қилиндики, вазиятни кузатиб бораётган 6 нафар амалдор кучли ҳайфсан олишган. Ва яна 6 та ходимга ҳозирда жиноий айбловлар қўйилган.
XS
SM
MD
LG