Линклар

Ҳиндистонда парламент сайлови босқичма-бочқич давом этмоқда.

  • Барно Анвар

Бугун сайловнинг тўртинчи босқичи бўлиб ўтади ва унда мамлакатнинг турли штатларидан, шунингдек, Кашмир ҳудудидан ҳам юз миллиондан ортиқ аҳоли иштирок этиши кутилмоқда.
Ҳиндистон Бош вазири Атал Бихари Важпаининг маълум қилишича:
“Мен сайлов участкаларига иложи борича кўпроқ сайловчи келиши ва овоз беришини ҳоҳлайман. Уларнинг қарорлари қандай бўлишидан қатъий назар, қабул қилинади”, - деди Атал Бихари Важпаи.
Бироқ, сайловда зўравонлик ҳатти-ҳаракатлари кузатилмоқда. Сайлов бошланиши олдидан Кашмир ислом сепаратчилари икки сайлов участкасига ҳужум қилишган ва оқибатда, камида 9 киши жароҳатланган эди.
Сайловнинг якунловчи бешинчи босқичи 10 май куни бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG