Линклар

Ироқда шиа мусулмонлари етакчиси Муқтадо ас-Садр коалиция кучларига сулҳ тузишни таклиф этди.

  • Барно Анвар

Шайх Аҳмад Шайбонийнинг маълум қилишича, Америка қўшинлари Нажаф шаҳри яқинидан кетадиган бўлсалар, Муқтадо ас-Садр қуролли гуруҳи уларга ҳужум қилишни тўхтатади. Шайх Аҳмад шуни алоҳида таъкидладики, сулҳ шарти бажарилган тақдирда, ас-Садр шаҳарга Ироқ полициясининг қайтишига розилик беради.
Коалиция кучлари ва Муқтадо ас-Садр гуруҳлари билан қуролли тўқнашув ўтган тунда Ироқнинг Карбало шаҳрида рўй берди. Отишмалар тун ярмидан тонгга қадар давом этди ва унда бир америкалик аскар ва ас-Садр қуролли гуруҳининг икки жангчиси ҳалок бўлди.
Фаллужа яқинидаги Америка қўшинлари чекинган ҳудудларни эса Ироқ кучлари мудофаа бўлинмалари эгалламоқдалар. Уларга ҳудудда тартибни тиклаш топширилган. АҚШ Мудофаа вазири Дональд Рамсфельд сўзларига кўра, Ироқдаги Америка ҳарбийлари сони ҳозирги — 135-138 минг аскар кўрсаткичида сақланиб қолади.
Бу хусусда Буюк Британия Бош вазири Тони Блэр ўз муносабат билдирар экан, шундай деди:
“Коалиция қўшинларининг Ироқда қолиши зарурат эканлигини ҳисобга олган ҳолда, уларга янги бошқарув ташкил этиш керак. Ва, бу ҳақда биз ироқликларнинг ўзлари билан музокаралар юритамиз”, - деди Буюк Британия Бош вазири.
XS
SM
MD
LG