Линклар

Халқаро Қизил Хоч қўмитаси АҚШга Ироқдаги маҳбусларга муносабатни яхшилаш ҳақида, ҳали бу ишлар жаҳон оммасига ма’лум бўлмасдан олдин мурожаат қилганини хабар қилди.


Буюк Британия Бош вазири Тони Блэр бу ҳақда шундай деб баёнот берди:
“Озодликдан маҳрум этилган маҳбусларни хўрлаш, қийноқларга солиш --бу шак-шубҳасиз йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолатлар. Буни кечириб бўлмайди ва оқлашга ҳам ҳеч қандай асос йўқ. Биз бундай амалиётларни таг-томири билан йўқотиш учун барча ишни қилишимиз керак”,- деди Тони Блэр.
Женевадаги Халқаро Қизил Хоч ташкилоти бош вакиласи Антонелла Нотарининг айтишича, унинг жамияти Бағдод яқинидаги Абу Ғариб қамоқхонасида қандай воқеалар содир бўлганлиги ҳақидаги ма’лумотларни э’лон қилмоқчи эмас:
“Биз ўзимиздаги ма’лумотларни деталларигача ошкор қила олмаймиз ва ҳеч қачон бундай қилмаймиз ҳам. Биз ўз хулосаларимизни қамоқхона раҳбариятига тақдим этамиз. Биз назоратимизни яна давом эттириб, бу қамоқхонага ва Ироқдаги бошқа қамоқхоналарга яна қайтамиз. Биз вазиятни кузатиб бориб, ўз маслаҳатларимизни берамиз,”- деди Қизил Хоч вакиласи.
XS
SM
MD
LG