Линклар

logo-print

Ливияда олти болгариялик ва бир нафар фаластинлик врач болаларга ОИТС вирусини атайин юқтирганлик айби билан ўлимга ҳукм қилинди. Болгар радиосининг хабар беришича, бу ҳукм ҳали юқори суд инстанцияларида кўриб чиқилиши мумкин.


Европа Иттифоқи суд жараёнларида бир қанча қонунбузарликлар бўлганлигини қайд қилиб, бундай ҳукм чиқарилганидан ташвиш билдирди. Европа Комиссияси вакили Герассимос Томас шундай деди:
“Европа Когмиссияси суд қароридан қаттиқ ташвишда эканлигини билдиради. Комиссия Ливияда бу воқеадан жабр кўрганлар оиласига чуқур ҳамдардлик билдиради. Лекин шу билан бир қаторда ўлим жазоси қўлланилганини қаттиқ қоралайди. Комиссия Ливия ҳукумати билан мунтазам алоқа қилиб туради ва мувофиқ бир натижа бўлишига умид қилади.”
Маҳкама жараёнлари давомида врачлар айбловни рад қилдилар. Врачларнинг айтишича, айбга иқрор бўлиш уларга куч билан мажбур қилинган.
XS
SM
MD
LG