Линклар

logo-print

Бугун эрталаб, Бағдод марказида бомба ўрнатилган автомобил портлади.


Оқибатда камида олти ироқлик ва бир америкалик ҳарбий ҳалок бўлди. 19 киши жароҳат олди. Портлаш “яшил ҳудуд” деб аталадиган Америка-Британия муваққат ма’мурияти қароргоҳи яқинида содир этилди.
Америкалик полковник Жон Мёррей бу ҳақда шундай деди:
“Бизнинг фикримизча бомба ортилган автомобилни худкуш террорчи бошқарган. У машинани постга ҳайдаб келган. Ва текширувга икки-учта автомобил қолганда портлатиш механизмини ишга солган”,- деди америкалик генерал
Кеча Ироқда коалиция кучлари ва шиалар лидери Муқтадо ас-Садр тарафдорлари орасида бўлиб ўтган жанглар натижасида 15 ироқлик ва бир нафар коалиция аскари ҳалок бўлди. Тўқнашувлар Карбало, Нажаф ва Куфа шаҳарларида бўлиб ўтди.
XS
SM
MD
LG