Линклар

logo-print

Грузия Президенти Михаил Саакашвили ва парламент раиси Нино Буржанадзе бугун Ажария пойтахти Батумига келди.


Грузия Президенти шундай деди:
“Грузинлар! Аслан қочди. Ажария озод бўлди. Мен ҳаммани ана шу ғалаба билан табриклайман. Грузия бирлашиши ва тикланиши керак. Грузия бир мамлакат бўлади.”
Ажария мухториятининг собиқ лидери Аслан Абашидзе ўтган тунда исте’фо бериб, Москвага келди. Россия ҳукумати вакиллари сўзларига кўра, Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Игор Иванов билан ўтказилган маслаҳатдан сўнг у ўз ихтиёри билан вазифадан кетишга қарор қилган.
Бугун Ажариядаги стратегик муҳим бўлган барча об’ектлар Тбилисидан келган Грузия ички ишлар бўлинмалари томонидан назорат қилинмоқда. Грузия ҳукумати бошлиғи Зураб Жванияга кўра, Абашидзенинг қўриқчилари жангсиз қуролларни топширди.
Батумида Грузия Мудофаа Вазирлиги 25 бригадаси қўмондони Роман Думбадзе қамоққа олинди. У Тбилисига итоат этишдан бўйин товлаб, Абашидзе томонга ўтган эди. Унга ватанга хиёнат айби қўйилди.
Грузия Президенти Михаил Саакашвили исте’фога кетган Аслан Абашидзе учун хавфсизлик кафолатганлигини бугун ҳам та’кидлади. Саакашвилига кўра, Ажария янги раҳбариятига сайловлар шу йилнинг июнь ойига қолмай ўтказилиши керак.
Бугун Батуми кўчаларида ўн мингдан ортиқ одам республика ҳукумати алмашганини байрам қилмоқда.
XS
SM
MD
LG