Линклар

Болгария БМТ Ҳавфсизлик Кенгашига мурожаат қилиб, Ливияга босим ўтказиш ва шу орқали у ерда ўлим жазосига ҳукм этилган беш болгар шифокорини қутқаришни сўради.

  • Барно Анвар

Ливия суди бу шифокорларни юзлаб болаларга ОИТС касаллигини юқтирганликда айбламоқда. Ливия судининг бу ҳукмини Болгария, Европа Иттифоқи ва АҚШ кескин танқид қилмоқда.
Айбланувчилар иқрорлик кўрсатмаларини қийноқ остида бўйнига олган бўлишлари мумкин, деган хавотир бор. Чунки, Ливия касалхоналарида зарур ҳавфсизлик чоралари кўрилмаганлигини яшириш мақсадида шифокорларга қарши жиноий ҳатти-ҳаракатлар уюштирилган бўлиши мумкин, дея тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG