Линклар

logo-print

Фаластин муҳторияти раҳбари Аҳмад Қурей ва муҳторият етакчиси Ясир Арафат 2005 йилда Фаластин давлатини барпо этиш мумкинлигини таъкидламоқдалар.

  • Ҳасанжон

Уларнинг шу мазмундаги чиқишлари АҚШ президенти Жорж Бушнинг баёнотига жавоб тариқасида янгради. АҚШ президенти ўз баёнотида, ҳудудда давомли қон тўкилиши ва бошқарувдаги мунтазам ўзгаришлар инобатга олинган ҳолда Фаластин давлатининг ташкил эитилиши, ҳали эҳтимолдан анча йироқ, деган хулосани билдирган эди.
Бунга жавоб тариқасида Аҳмад Қурей шундай деди:
“Биз умид қиламизки, АҚШ баёнотни қайта кўриб чиқади. Зеро, музокаралар учун бизда вақт етарли. Албатта, агар Америка маьмурияти шундай музокараларнинг ўтишини ҳоҳласа. Қарорни бошқа кечиктириш мумкин эмас - бу на тинчлик ва на митақанинг ҳавфсизлиги учун хизмат қилмайди. 2005 йилда Фаластин давлатини қуриш - етарли даражада реал вазифа, деб ҳисоблаймиз. Ҳамма куч ушбу вазифанинг бажаралишига қаратилиши лозим ва бу ўринда вақтинчалик келишувларга эҳтиёж йўқ”, - деди Аҳмад Қурей.
XS
SM
MD
LG