Линклар

БМТ нинг Ироқдаги махсус вакили Лахдар Брахими Бағдодда мамлакат Бошқаруви кенгаши аьзолари билан учрашди.

  • Барно Анвар

Учрашувдан мақсад — янги ўтиш даври ҳукуматини шакллантириш режаларини муҳокама этиш эди.
Кенгашининг аксарият аьзолари Брахими улар билан маслаҳатлашмасдан туриб, режаларни БМТ нинг Ҳавфсизлик Кенгашига тақдим этганидан норозилигини билдиришди. Учрашувдан сўнг Брахими шундай фикрларни билдирди:
“Бизнинг суҳбатимиз жуда самарали бўлди. Мен БМТ Ҳавфсизлик Кенгашига тақдим этилган таклифларни батафсил баён қилдим. Ва, бу фикрлар БМТ ёки шахсан мендан эмас, балки кўплаб ва кўплаб ироқликлардан чиққан фикр эканлигини алоҳида таькидладим”, - деди БМТ нинг Ироқдаги махсус вакили.
Ҳокимиятни янги Ироқ ҳукуматига топшириш 30 июнга белгиланган.
XS
SM
MD
LG