Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:49

Бин-Ладин таҳдидидан кейин БМТ Бош Котиби хавфсизлиги кучайтирилмоқда


Азизулло Арол Куни-кеча интернет саҳифаларида гуëки Усама бин-Ладиннинг бир баëноти пайдо бўлди. Мазкур баëнотда айтилишича БМТ Бош Котиби Кофи Аннан¸ унинг Ироқ бўйича вакили шунингдек¸ АҚШнинг Ироқдаги маъмурини ўлдирган кишига 10 килограм олтин берилади. Бин-Ладиннинг ушбу таҳдидидан кейин БМТ Кофи Аннан хавфсизлиги кучайтирила бошлади.

Ал-Қайда террор тармоғи етакчиси Усама бин-Ладин томонидан тарқатилган¸ деб тахмин қилинган ушбу баëнот пайшанба куни интернет саҳифаларда пайдо бўлди. Баëнотда БМТ Бош Котиби Кофи Аннан¸ унинг Ироқ масаласи бўйича махсус вакили Лахдар Браҳимий ҳамда АҚШнинг Ироқдаги маъмури Пол Бремерни ўлдирган кишига 10 минг грамм олтин бериш ваъда қилинган. Маълуки 10 минг грамм¸ яъни 10 килограм олтиннинг шу кундаги қиймати 137 минг АҚШ долларига тенг келади.

Баëнот АҚШ Марказий Разбедка Бошқармаси ходимлари томонидан текширилиб¸ овоз техник анализ қилинганида¸ Усама бин-Ладин овозига ўхшайди¸ деган хулосага келинган.

Аудиокассетадаги овоз бин-Ладин овози эканлиги тасдиқланганидан кейин БМТ Бош Котиби хавфсизлигини кучайтириш мақсадида жиддий чора-тадбирлар кўрила бошлаган.

БМТ матбуот вакили Фарҳан Ҳақнинг айтишича¸ ташкилот Аннаннинг хавфсизлигини кучайтира киришилган.

"Биз бу аудиокассетага¸ унинг тўғри ëки нотўғри эканлигидан қатъиназар жиддий қараймиз. Биз масалани АҚШ ëрдамида ўрганяпмиз. Биз Бош Котиб хавфсизлигини оширмоқдамиз" - деди БМТ матбуот вакили жумладан.

БМТнинг билдиришича¸ ташкилотнинг Ню-Йоркдаги бош қароргоҳи хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун 21 миллион доллар сарфлаш режалаштирилмоқда.
XS
SM
MD
LG