Линклар

Британия Бош вазири Тони Блэр британиялик аскарлар ироқлик маҳбусларга қийноқлар қўллангани учун узр сўради. У француз телевидениесига бу ҳақда интервю берар экан, айбдорлар жазоланишини та’кидлади


“Бизнинг аскарларимиз ёмон муносабатда бўлган одамлардан кечирим сўраймиз. Бундай ҳатти-ҳаракатни умуман қабул қилиб бўлмайди”,- деди Тони Блэр.
Ўтган ҳафтада АҚШ Президенти Жорж Буш ҳам Амреика ҳарбийларининг ироқлик маҳбусларни ҳақорат қилгани ва қийноққа солгани учун Ироқ халқидан узр сўраган эди.

Британия бош вазири Тони Блэрнинг айтишича , у энг сўнгги пайтгча, Қизил Хоч ташкилотининг британиялик ва америкалик аскарлар ироқлик маҳбусларни қийноқларга солаётгани ҳақидаги ҳисоботни эшитмаган. Бугун Британия Мудофаа вазири Жефф Хун шу масала бўйича парламентга ҳисобот берди.
XS
SM
MD
LG