Линклар

Америка ҳукумати 19 май куни Бағдодда ироқлик маҳбусларни қийноққа солган америкалик ҳарбий устидан суд жараёни ўтказишни э’лон қилди.


Ройтер агентлиги ироқликлар ўртасида ўтказган сўровда улардан бири бу ҳақда шундай деди:
“Бу одамларнинг ишини Америка суди эмас, балки Ироқ суди кўриб чиқиши керак. Биз бунга қаршимиз. Улар Ироқ суди олдида жавоб бериши лозим”,-деди бағдодлик Муҳаммад Фадил. Ўзини Маҳмуд деб таништирган иккинчи ироқлик эса мана бундай фикр билдирди:
“Америкаликлар Ироқда ўзларини ёмон тутишяпти. Лекин улар ўз фарзандларини суд қилишармикин? Мен суднинг ҳалол бўлишига ишонмайман”,- деди ироқлик Маҳмуд.
XS
SM
MD
LG