Линклар

logo-print

Бугун Чеченистоннинг Центорой қишлоғида мамлакат Президенти Аҳмад Қодировнинг дафн маросими бўлиб ўтди.


Маросимда бир неча минг киши иштирок этди.
Айни пайтда, Чеченистон Президенти вазифасини ижро этувчи Сергей Абрамов Ахмад Қодировнинг ўғли Рамазонни мамлакат Бош вазири ўринбосари этиб тайинлади.
Сўнгги маьлумотларга кўра, кеча Грозный шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида 6 киши ҳалок бўлган ва 57 киши жароҳатланган.

Портлаш Грозний марказий ўйингоҳида Ғалаба кунига бағишлаб ўтказилаётган тантаналар чоғида нуфузли меҳмонлар учун ажратилган минбар остида содир бўлди.
Россия Бош Прокурори ўринбосари Сергей Фридинскийнинг айтишича, террорчилик ҳаракатига анча олдин тайёргарлик кўрилган:
“Менинг фикримча, минбарда ким бўлишидан қат’ий назар, бу террорчилик ҳарактига тайёргарлик кўрилган. Бу портлаш барибир амалга оширилган бўларди. Чунки, биринчи текширувлар шуни кўрсатмоқдаки, минбар остига портловчи модда 9 май байрамидан анча илгари ўрнатилган”,- деди Сергей Фридинский.
Дунё жамоатчилиги Грознийда содир бўлган террорчилик хуружларини кескин қоралади.
XS
SM
MD
LG