Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:44

Тошкентда Хотира ва қадрлаш куни нишонланди


Тўлқин 9 май Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни нишонланди. Шу муносабат билан Тошкентдаги Хотира майдонида асосий байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

Эрта тонгданоқ майдон атрофи ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан тўла тўсиб қўйилган эди. Хотира майдонидаги байрам тадбирлари эрталаб соат 10 да бошланди. Мамлакат Президенти, ҳукумат аъзолари, дипломатик корпус вакилларининг “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлди. Икки соат давомида майдонга таклиф этилганлардан бошқа ҳеч ким, ҳатто уруш қатнашчилари ва фахрийлар ҳам киритилмади. Фақат кундуз соат 12 дан кейингина уларнинг майдонга киришига рухсат этилди.

“Озодлик” мухбири байрам қилгани Хотира майдонига келган уруш фахрийларидан бирининг рафиқаси билан суҳбатлашиб, ушбу тантаналар арафасида уруш қатнашчиларини рағбатлантириш масалалари билан қизиқди. Унинг айтишича, ҳукумат қарорида уларга 18 минг сўмдан рағбатлантириш пули берилиши кўрсатилган бўлса-да, аслида 10 минг сўм ва бир дона гул берилган.

Яккасарой туманидаги “Конституция” маҳалласи оқсоқоли Комилжон Муҳаммадёровнинг таъкидлашича, байрам муносабати билан маҳаллада яшовчи уруш қатнашчиларига 18 минг сўмдан пул берилган. Уларга атаб байрам дастурхони ёзилган ва маҳалла ҳисобидан ҳам совға-салом улашилган.

Уруш қатнашчиси Ҳабибулла Рамадоновнинг сўзларига қараганда, ҳукумат қарори асосида у ҳам 18 минг пул олган. Ишлаган жойидан эса яна 12 минг сўм берилган.

Отахоннинг айтишича, бугунги кунда уруш қатнашчилари учун ҳеч қандай имтиёз сақланиб қолмаган.
XS
SM
MD
LG