Линклар

logo-print

Рассом Салвадор Дали таваллудига 100 йил тўлди

  • Абдулла Искандар

Бундан 100 йил муқаддам Испаниянинг Фигерас қишлоғида¸ оддий дехқон оиласида туғилган чақалоқ бир кун келиб дунëга машхур рассом бўлади деган фикр¸ хамқишлоқлар хаëлига келмаган бўлса керак.

Британиялик санъатшунос Брайан Сюэл ўз китобида рассом Салавдор Далига "Дунëнинг энг сўнгги улуғ рассоми¸" дея бахо берди.

1988 йилда оламдан ўтган рассом ўзидан минглаб асарларни мерос қилиб қолдирди.
Тириклигида журналистларнинг саволларига жавоб берар экан Дали ўз ижодий йўналишини шундай ифодалаган эди.
овоз
"Менинг ижодим параноял¸яъни хавотирли танқидий услубдир. Мен тасвирлаëтган дунë гўзал¸ ва айни вақтда асабий хавотир билан тўла."
Салвадор Дали тасвирий санъатда сюрреализм оқимига асос солди. Сюрреализм нима деган саволга рассомнинг ўзи:
"Сюрреализм ғояси классик санъат воситасида замонавий ғояларни акс эттиришдир" деб жавоб қайтарган эди.
Салвадор Дали номи биринчи марта 1927 йилда Париж санъатшунослари диққатини ўзига жалб қилди. У суратга олган "Андалузия кўппаги" филми томошабинлар ўртасида жанжал келтириб чиқарди. Жанжал полициячи ва кинотомашабинлар ўртасидаги муштлашувгача етиб борди.
Мутахассислар Салвадор Дали кўргазмаларига жанжал ва шов-шувлар доимо хамрох¸ бўлганлигини қайд қилишади.
Салвадор Дали кўргазмада уни кутаëтган журналистлар олдига ўзи ўрнига туяни юборади. Салвадор Дали ҳашаматли мехмонхонага қўлида делфин жасади билан кириб келади. Салвадор Дали ўзининг севимли рафиқаси Гала билан катта йўл ўртасида яшил бахмалга ўраниб ястаниб ëтиб олади.
Дали чизган асарларда реал хаëт манзаралари хаëлот махсули билан аралаш-қуралаш бўлиб кетади.
Дали асарлари кимнидур хайратга солган бўлса¸ бировлар томонидан эстетикага зид дея қораланади.
Совет Иттифоқида Дали асарлари расман таъқиқ остида эди. Мамлакатга олиб кирилиши таъқиқланган китоблар рўйхатида Салвадор Дали исми хам бор эди.
Москвалик рассом Константин Звездочетов 1972 йилда биринчи бор яширин равишда Салвадор Дали асарларини томоша қилганлигини айтади:
"Кичкиналигимда биринчи бор кўрганимда у яратган асарлар мени лол қолдирди. Кейинчалик 80 йилларга келиб бу асарлар менга ëқмай қолди. Мен уларнинг шунчаки "интеллектуал китч" яъни бачкана эканлигини пайқаб қолдим"
Шу билан бирга Константин Звездочетов хозирда Салвадор Дали асарлари вақт синовидан ўтиб умумбашарий маданий меросга айланганлигини эътироф қилади:
"Салвадор Дали бу Салвадор Дали. Бу рассомларга бахо беришда¸ ўзига хос ўлчов бирлигига айланди. Рассомларни Пикассо билан қиëслаш мумкин бўлганидек¸ уларни Дали билан ҳам муқояса қилиш мумкин. "
Рассом Константин Звездочетов фикри эди.
Шу кунларда Салвадор Далининг 100 йиллиги дунë бўйлаб нишонланмоқда.
11 май куни Барселонада рассом асарлари кўргазмаси очилди. Дали мўйқаламига мансуб 400дан ошиқ асарлардан иборат бу кўргазма кейинчалик Мадридда ҳам намойиш қилиниши кутилмоқда. АҚШнинг Флорида штатида ҳам 11 май куни Салвадор Дали асарлари кўргазмаси очилди.
Париж кинотеатрларида Дали суратга олган "Андалузия кўппаги" филми намойиш қилина бошланди.
Рассом таъбири билан айтганда "хавотирли тасвирлар шарпаси " дунë бўйлаб кезмоқда.
XS
SM
MD
LG