Линклар

АҚШ ҳукумати Сурияга қарши санкция эълон қилиш мақсадида. Бунинг боиси Сурия террорчилик ҳаракатларини қўллаб-қувватламоқда, дея изоҳланмоқда.


Вашингтон расмийларининг таъкидлашларича, Сирия ҳукумати ислом жангариларининг мамлакат ҳудуди орқали Ироққа ўтишларига кўз юммоқда. Оқ Уй вакили Скотт МакКлеллан, Суриянинг бу масаладаги позициясини ўзгартиришига айни санкция туртки бўлишига умид билдирди.
Сурия ҳукумати эса, Вашингтон баёнотига эътироз тариқасида, терроризмга қарши курашда барча кучларни сафарбар қилаётганлигини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG