Линклар

АҚШ Сенати ироқлик маҳбусларга нисбатан америка ҳарбийларининг шафқатсиз муносабатини кескин қораловчи резолюцияни бир овоздан қабул қилди.


Бу ҳужжатда айбдорларни судга беришга чақирилган. Шундай ҳужжатни ўтган ҳафтада АҚШ Конгрессининг намояндалар Палатаси ҳам қабул қилган эди.
Айни пайтда Буюк Британияда Мудофаа вазири Жефф Хун ироқлик тинч аҳоли ўлими, жароҳатланиши ва ироқликларга нисбатан шафқатсиз муносабатларга қўлланилганига оид 33 та тергов иши қўзғатилганини ўз мамлакати Парламентига маълум қилди. Шунингдек, барча айбдорлар қатъий жазоланишини ҳам билдирди.
XS
SM
MD
LG