Линклар

logo-print

Ироқнинг Киркук шаҳри бозорида содир бўлган портлаш оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, 20 ортиқ одам жароҳатланди.


Самава шаҳрида бир нидерланд ҳарбий хизматчиси ўлдирилди.
АҚШ кучлари вакили Марк Киммитнинг хабар беришича, нисбатан кескин тўқнашувлар Бағдод яқинидаги Куфа шаҳарчасида содир бўлган. У ерда ас-Садрнинг қароргоҳи яксон қилинган. Ироқ шимолидаги Мосул шаҳрида эса бир америкалик ҳарбийни снайпер отиб ўлдирилган.
Кеча АҚШ ҳарбий кучлари сулҳ тузилгандан буён биринчи бор Ироқ қўшинлари билан бирга Фаллужа шаҳри марказига кирдилар.
Эслатиш мумкин, якшанбадан буён Ироқда Америка ҳарбийлари билан тўқнашувлар чоғида радикал шиа мусулмонлари етакчиси муқтадо ас-Садр гуруҳидан 35 жангари ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG