Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:47

Ўзбекистонда сиёсий карикатура нега йўқ?


Зикрилло Ишонч Жаҳон матбуотида сиёсий карикатура кенг тарқалган. Мазкур жанрда ижод қилувчилар карикатура қилинувчиларининг характерини ўзига хос усулда очиб беришга ҳаракат қилади.

Ўзбекистонда ижтимоий йўналишдаги карикатурани йўқ, деб бўлмайди. Аммо, айрим журналистларнинг таъкидлашича, жамиятда шундай ҳолатлар мавжудки, уларни фош этиш учун сиёсий карикатуралар етишмайди.

Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси раиси ўринбосари Хуршид Дўстмуҳаммедов ўзбек матбуоти сиёсий карикатура учун майдон бериши ва уни ривожлантириш учун ҳар томонлама тайёр бўлиши лозим, деб ҳисоблайди.

Журналист Амирқул Каримов эса сиёсий карикатура жанрининг сустлигини халқнинг менталитетига боғлади.

“Халқимизда раҳбар одамларни очиқдан-очиқ калака қилиш ёки устидан заҳарханда қилиш маълум маънода одобдан ҳисобланмайди. Матбуотимизда карикатура жанрининг йўқолиб кетгани сабаблари шундан бўлса керак, деб ўйлайман”, деди журналист.

Х.Дўстмуҳаммевнинг фикрича, сиёсий карикатура учун юксак маҳорат талаб этилади. Ўзбекистонда эса мазкур жанрни ривожлантирувчи рассом етишмайди.
XS
SM
MD
LG