Линклар

АҚШ ГЕНЕРАЛИ КЎРСАТМА БЕРДИ


Америка ҳарбийлари ироқлик махбусларни қийноққа солгани ва таҳқирлагани атрофидаги жанжал давом этар экан, сешанба куни Сенатнинг қуролли кучлар бўйича қўмитаси вазиятни ичкаридан ўрганган АҚШ генерали Антонио Тагуба кўрсатмасини тинглади.

Ўз чиқишида Генерал Тагуба Ироқ қамоқхоналарида махбуслар қийноққа солингани, улар қамоқхона нозирлари томонидан хўрлангани билан боғлиқ кўплаб холатлар ҳақида гапириб ўтди. Уч ой аввал Ироқ қамоқхоналаридаги вазиятни яқиндан ўрганган Генерал Тагуба, хусусан, қамоқхона нозирлари махбусларни бир бирлари билан сексуал алоқага мажбурлаганлари, уларни итга қоптирганлари, уларнинг бошига аёллар ички кийимларини кийгизиш орқали тахқирлаганликлари, садистларча муносабатда бўлингани ҳақида тўхталди. Айтиш жоизки мана шу холатлар акс этган фотосуратлар қисман оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган.
Ироқ қамоқхоналарида вазиятнинг бундай тус олишига нима сабаб бўлди, деган саволга жавоб берар экан, Генерал Тагуба шундай деди: "Бригада кўмондонларидан тортиб қуйи қисм раҳбарият бошқарувидаги масъулиятсизлик, тартиб интизом ва тегишли тайёргарлик йўқлиги Абу Грайб қамоқхонасида махбуслар қийноққа солинишига сабаб бўлди", - деди Тагуба.

Генерал Тагуба Мудофаа вазирлигига Ироқ қамоқхоналаридаги ушбу холатлар хусусида Пентагон рахбариятига 3 март куни ҳисобот берган. Тагубанинг айтишича, ўтган икки ой давомида Доналд Рамсфелд бу ҳисоботни оҳиригача ўрганиб чиқмаган. Генерал шунингдек, махбусларни қийноққа солиш борасида тепадан буйруқ бўлганини тасдиқловчи далиларни топмаганини ҳам айтди. Олдинроқ, ушбу холатда айбланаётган америка аскарлари тепадан буйруқа асосан иш тутганликларини айтишган эди. Гарчи, генерал қийноқлар алоҳида олинган аскарларнинг ўзбошимча ҳаракати бўлиши мумкинлигини айтса-да, муаммо фақат улар орасида чегараланиб қолмаганини назардан соқит қилмайди.
XS
SM
MD
LG