Линклар

logo-print

Европа Комиссияси фаластинликларга кўрсатиладиган ёрдам миқдорини оширишга қарор қилди.

  • Садриддин Ашур

Қўшимча яна 28 миллион евро ажратилди. Европа Комиссияси вакили Диего де Охеда шундай деди:
“ Фаластинликлар аҳволи оғирлашяпти. Бунинг учун халқаро донор ташкилотлар қандайдир бир чора-тадбир ўйлаб-топишлари керак. Мамлакат чегараларининг ёпиб қўйилгани ва ҳар кунлик зўравонликлар аҳолини жуда қийин аҳволга солиб қўйди”, - деди Диего де Охеда.
Европа Иттифоқи фаластинликларга энг катта инсонпарварлик ёрдами кўрсатяпти. Ўтган йил шу мақсадда 147 миллион доллар ажратилган эди.
XS
SM
MD
LG