Линклар

logo-print

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш “ Хюман райтс Уотч” халқаро ташкилоти Афғонистонда ҳам маҳбуслар хўрлангани ҳоллари юз берганини билдирди.

  • Садриддин Ашур

Ташкилот америкалик ҳарбийлар томонидан маҳбусларни хўрлаш ҳолатлари нафақат Ироқда, балки Афғонистонда ҳам бўлганлиги ҳақида баёнот берди.
Бугун тарқатилган баёнотга кўра, ташкилот бу ҳақда бир неча бор Америка ҳукуматини огоҳлантирган. Лекин бунга ҳеч қандай жавоб олмаган.
Ташкилот берган ма’лумотга кўра, америкалик ҳарбийлар маҳбусларни калтаклаган, уйқудан қолдирган ва бошқа жисмоний азобларни қўллаган.
XS
SM
MD
LG