Линклар

logo-print

АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд бугун кутилмаганда Ироққа келди. У Бағдод яқинидаги Абу-Ғариб қамоқхонасини бориб кўрди.

  • Садриддин Ашур

Бу қамоқхона ироқлик маҳбуслар америкалик ҳарбийлар томонидан қийноқларга солингани ма’лум бўлгач, машҳур бўлган эди. Рамсфелд ҳарбийлар олдида сўзга чиқар экан, бу жанжал АҚШнинг обўсига катта зарар етказганини тан олди ва бунга айбдорлар суд олдида албатта жавоб беришларини та’кидлади:
“Худди сизлардек, я’ни аксарият америкаликлардек мен ҳам лол қолдим. Бу қаттиқ зарба бўлди. Бундай ишларнинг 6-7тасида тергов олиб бориляпти. Айбдорлар албатта жазога тортилади”, - деди Доналд Рамсфелд.
Бугун АҚШ Мудофаа вазири Ироқдаги коалиция қўмондонлиги билан йиғилиш ўтказади.
XS
SM
MD
LG