Линклар

logo-print

Ҳиндистон Бош Вазири Атал Бихари бошчилик қилаётган етакчи миллий партия парламент сайловларида муваффақиятсизликка учрагандан сўнг у исте’фо берди.

  • Садриддин Ашур

Важпаи партиянинг мухолифатга ўтгани ҳақида э’лон қилди.
20 апрелдан 10 майгача беш босқичда бўлиб ўтган парламент сайловларида Сони Ганди бошчилигидаги Конгресс партияси ғалаба қозонди. Бу ҳақда Конгресс вакиласи Амбика Сони шундай деди:
”Кейинги уч кунда биз сайловнинг дастлабки натижаларига асосланиб, мамлакат илгариги раҳбарларининг ҳокимиятни бошқаришга ма’навий асослари йўқ дейишдан чарчамаймиз. Энди бизнинг партиямиз раҳбарлигида янги ҳокимият тузилади”, - деди Амбика Сони.
Сони Ганди Италияда туғилган. У оиласининг сиёсий ан’аналарини давомчисидир. Сонининг қайнонаси Индира Ганди ва эри Ражив Ганди ма’лум вақтларда Ҳиндистон ҳукуматини бошқарган. Улар суиқасд қурбони бўлган.
XS
SM
MD
LG