Линклар

Жанубий Корея Конституцион суди Президент Но Му Хенни импичмент қилиш тўғрисидаги Парламент қарорини бекор қилди.

  • Барно Анвар

Суд раиси Юн Ён-Чул суднинг бундай ҳукмини шундай изоҳлади:
«Шуни маьлум қиламанки, импичмент ҳақидаги қарорни суднинг кўп сонли аьзолари қўллаб-қувватламадилар. Шунга асосан, суд ҳукми шуки, Но Му Хеннинг ҳукуматдан четлаштирилиши бекор қилинади», - деди Жанубий Корея конституцион суди раиси.
Давлат раҳбарини ҳукуматдан четлаштириш тўғрисидаги ушбу қарорни Парламент 12 март куни мамлакат қабул қилган эди. Парламентдаги мухолифат вакиллари Но Му Хенни коррупция ҳамда сайлов қонунчилигини бузганликда айбламоқдалар.
Бироқ, Но Му Хен партияси апрел ойида бўлиб ўтган сайловда ғолиб чиққан ва Парламентдаги ўринларнинг ярмидан ортиқроғини эгаллаган эди.
XS
SM
MD
LG