Линклар

Ироқдаги шиа мусулмонлари етакчиларидан бири оятулло Али ал-Систоний Нажаф шаҳридаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.

  • Барно Анвар

Америка ҳарбийлари ва Муқтадо ас-Садрга қарашли кучлар ўртасидаги жанглар эса Карбало ва Нажаф шаҳарларида бугун ҳам давом этди. Нажаф шаҳрини Куфа билан боғловчи йўл вайрон қилинган. Одатда, бу ерда Муқтадо ас-Садр жума намозини ўқир эди.
Америка ҳарбийлари ас-Садрни ўз қўшинини тарқатиш ва таслим бўлишга чақирувчи варақаларни тарқатмоқдалар.
Бунга жавоб тариқасида эса Муқтадо ас-Садр АҚШ президенти Жорж Буш ва Британия Бош вазири Тони Блэрни «ёвуз истибдотчилар» деб атади.
XS
SM
MD
LG