Линклар

АҚШ Президентининг миллий ҳавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Кондолизза Райс бугун Москвагаборади.

  • Барно Анвар

Райс Россия Президенти Владимир Путин билан учрашади.
Музокаралар давомида Ироқда ва Яқин Шарқдаги вазият муҳокама этилади. Шунингдек, 30 июндан кейин БМТ нинг Ироқдаги ролини аниқлаб берувчи БМТ Ҳавфсизлик Кенгаши резолюциясининг қабул қилинишига доир масала хусусида ҳам томонлар ўзаро фикр алмашишлари кутилмоқда. Маьлумки, 30 июнда Ироқдаги коалиция кучлари ҳокимиятни Ироқ ўтиш даври ҳукуматига топширадилар.
Ҳафта охирида Кондолизза Райс Берлинга боради ва у ерда Германия раҳбарияти ҳамда Фаластин мухторияти Бош вазири Аҳмад Қурей билан учрашади.
XS
SM
MD
LG