Линклар

Ироқдаги Абу Ғраиб қамоқхонасидан маҳбуслар озод этилмоқда.

  • Барно Анвар

Сўнгги кунларда жамоатчилик диққат марказида турган бу қамоқхонадан бугун 315 маҳбус чиқарилади. Америка генерали Марк Киммитнинг сўзларига қараганда, маҳбусларнинг кейинги гуруҳи келаси ҳафтада озод этилади.
Кеча АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд Абу-Ғраиб қамоқхонасига бориб, америка ҳарбийлари билан учрашди. У яна бир бор таькидладики, барча айбдорлар суд олдида жавоб берадилар.
БМТ Бош Котиби Кофи Аннан Америка аскарларининг Ироқдаги маҳбусларни таҳқирлагани ва қийноққа солганлиги Ироқда вазиятни барқарорлаштириш жараёнига путур етказганини таькидлади.
«Шубҳа йўқки, ироқлик маҳбусларга нисбатан шафқатсиз муносабат Ироқда вазиятни барқарорлаштиришга жиддий путур етказди. Биз ҳозирда бу масалани ироқликлар билан муҳокама этаяпмиз. Умид қиламанки, муваққат ҳукуматни шаклланитириш борасида фикрни жамлашга ва айни вақтда бу можаролар мавзусига бошқа қайтмасликка муваффақ бўламиз», - деди БМТ Бош котиби.
XS
SM
MD
LG