Линклар

“Эски жўва” тадбиркорларининг Президентга очиқ хати муҳокама қилинди


Зикрилло Ишонч “Эски жўва” деҳқон бозорида савдо қиладиган тадбиркорларнинг Ўзбекистон Президентига ёзган очиқ хати 14 май куни бозорда Тошкент шаҳри ҳокимлиги вакиллари иштирокида ёпиқ эшилар ортида муҳокама қилинди.

Мустақил кузатувчи Жаҳонгир Салимовнинг таъкидлашича, 212 тадбиркор ўзларининг бозордаги дўконлари бузиб ташланаётганидан норози бўлиб, Президентга очиқ хат ёзганлар. Мазкур хатга қўл қўйган шахсларга нисбатан тазйиқлар ўтказилган. Уларга “жиҳодга сафаргарликка чақирди”, деган айб қўйилгани учун тадбиркорларнинг анчаси чўчиб қолган. Ҳолбуки, хатда одамлар ўзларининг сиёсатга аралашмаслигини билдирган, тинч-тотув яшашни, фақат тирикчилик ўтказишларига халақит берилмаслигини ёзган.

Ж.Шосалимовнинг айтишича, очиқ хатда, шунингдек, коммунал тўловлар миқдори катталиги учун кишилар уларни тўлай олмаётгани, бозордаги тадбиркорлар нон қимматлиги сабабли нон комбинатидан нон сотиб олишни тўхтатишини эълон қилган. Улар шаҳар ҳокимлиги олдида пикет уюштириш нияти борлигини ҳам маълум қилган.

“Озодлик” мухбири ушбу йиғинни ёритиш учун келганида элликка яқин тадбиркор йиғилган эди. Улар билан учрашувга келган ҳокимлик вакили даставвал “Озодлик” мухбирини мажлис залидан чиқариб юборди. Президентга ёзилган очиқ хат ҳақида сўралганда, амалдор шахс бу хат аноним бўлиб чиққанини айтди.

Очиқ хат юзасидан бошланган йиғилиш ёпиқ эшиклар ортида давом этди.
XS
SM
MD
LG