Линклар

logo-print

Саратон сарғайтираётган аёллар


Фирдавс 14 май куни Қарши шаҳрида Республика онкология илмий маркази томонидан амалий семинар ташкил этилди. Унда таъкидланишича, вилоят аёллари орасида онкологик касалликларнинг кўкрак саратони (рак) тури кўп тарқалган.

Онкология илмий маркази бўлими мудири Абдувоҳид Хўжаевнинг сўзларига қараганда, кўкрак саратони касаллиги мамлакатда секин суръатда бўлса-да, йилдан-йилга кўпайиб бормоқда.

Вилоят онкология диспансери бош врачи Тўрақул Холиқов саратонга чалиниш ҳоллари кўпайганини Қашқадарёда мазкур касалликни илк босқичдаёқ аниқлаш яхши йўлга қўйилгани билан изоҳлади. Унинг билдиришича, бундан 5-6 йил аввал йилига ўртача беш юзта бирламчи бемор ҳисобга олинган бўлса, айни пайтда йилига 1200 га яқин киши саратон касаллига илк бор чалинган сифатида қайд этилмоқда.

А.Хўжаевнинг таъкидлашича, кўкрак саратони пайдо бўлишига асосий сабаб аёл организмидаги гармонал ўзгаришлардир. Бундай ўзгариш деганда аёллар ва эркаклар гармонларининг ўзаро мувозанати бузилиши тушунилади.

Т.Холиқовнинг фикрича, организмдаги гармонал ўзгаришлар, асосан, экологик муҳит таъсирига боғлиқ.

Қашқадарёда экологик вазиятнинг яхши эмаслиги кўп бор таъкидланган. Вилоятда бир қанча газ ва нефть конларининг жойлашгани айни вазиятнинг янада ёмонлашувига хизмат қилади.
XS
SM
MD
LG