Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:27

Муҳаммадали Қорабоев ҳамон ҳибсда сақланмоқда


“Бирлик халқ ҳаракати” партиясининг Наманган вилояти бўлими раиси Муҳаммадали Қорабоев 6 май кун ҳибсга олинган эди. У ҳалигача озод этилгани йўқ.

Шу муносабат билан Фарғона вилоятида фаолият кўрсатаётган мухолифат вакиллари ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари фаоллари мазкур воқеага халқаро жамоатчилик эътиборини тортиш мақсадида баёнот қабул қилди. Баёнотда Наманган вилояти Поп туманидаги Халқобод шаҳарчаси фуқаролар йиғини раиси Йўлчи Дадажоновнинг шикоят аризаси асосида М.Қорабоевнинг ҳибсга олиниши ва ҳалигача озод этилмагани ҳукуматнинг мухолифат ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига нисбатан тазйиқларининг давом этаётганидан дарак экани таъкидланади.

Наманганлик бирликчиларнинг сўзларига қараганда, М.Қорабоевнинг ҳибсда сақлаб турилиши Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрўсига путур етказади. Уларнинг фикрича, М.Қорабоевнинг барча ҳаракатлари фуқароларнинг фаоллигини ошириш, мамлакат ҳаётини яхшилашга қаратилган. Ҳақ гапни айтадиган бундай одамлар турли баҳоналар билан ҳибсга олинмоқда.

“Бирлик” партияси раисининг ўринбосари Ҳамдам Сулаймоновнинг айтишича, М.Қорабоев устидан бўлажак суд жараёнига Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, айрим хорижий давлатлар элчихоналаридан вакиллар таклиф этилган.

Эслатиб ўтамиз, М.Қорабоев бундан бир қанча вақт муқаддам Халқабод шаҳарчасига борганида фуқаролар йиғини раиси ва унинг шериклари томонидан калтакланган эди. Фуқаролар йиғини раиси Й.Дадажоновнинг таъкидлашича, аслида М.Қорабоев ўзини калтаклаган. Шу туфайли у шифохонада даволаниб чиқишга мажбур бўлган.
XS
SM
MD
LG