Линклар

logo-print

Бугун Ироқдаги коалиция кучлари қўмондони АҚШ генерали Рикардо Санчез радикал шиа уламоси Муқтадо Ас-Садр тарафдорларини исённи тўхтатишга чақирди.

  • Ҳасанжон

Санчезнинг баёноти бугун шиалар учун муқаддас зиёратгоҳ ҳисобланган Карбало ва Нажаф шаҳарлари, шунингдек, Бағдоднинг айрим туманларида қуролли тўқнашувлар давом этаётган бир пайтда эълон қилинди.
АҚШ ҳарбийларига кўра, Карбалодаги муқаддас зиёратгоҳ яқинида юз берган тўқнашувларда шиа уламоси тарафдорларидан тўрт нафари, Бағдоднинг Ас-Садр минтақасида эса 21 нафари ўлдирилган.
Ироқнинг Насирия ва Амара шаҳарларида ҳам бугун қуролли тўқнашувлар юз берди. Сўнгги 24 соат ичида Ироқдаги отишмалар ва бахтсиз ҳодиса оқибатида беш нафар Америка аскари нобуд бўлди.
Бугун Ироқ шимолида жойлашган Мосул шаҳрининг ҳарбий комиссариятига минамёт ҳужуми уюштирилгани оқибатида тўрт одам нобуд бўлди, 17 киши жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG