Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:21

Ўзбекистон аҳолисининг 1,2 фоизигина мобил телефондан фойдаланади


Тўлқин Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистонда мобил (уяли) телефонлардан фойдаланувчилар сони 300 минг кишига етган. Уларнинг 200 мингги “Ўздунробита” компанияси хизматидан фойдаланди.

Қолган 100 минг мижоз эса “Коском”, Дэу юнител”, “Перфектум мобайл” ва бошқа компаниялар ҳиссасига тўғри келади. Кўриниб турибдики, бу соҳада “Ўздунробита”нинг мавқеи жуда баланд.

“Озодлик” радиоси мухбири билан суҳбатда бўлганларнинг фикрича, бугунги кунда мобил телефонларидан фойдаланиш фақат ишбилармон ёки амалдорларгина эмас, балки талабалар, ҳатто мактаб ўқувчилари ўртасида ҳам урфга кирмоқда.

Мобил телефонларидан фойдаланувчилар сони қайсидир маънода мамлакатдаги ижтимоий тараққиёт даражасини ҳам кўрсатади. “Перфектум мобайл” компанияси маркетинг бўлими ходими Шамсиддин Муродовнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда мобил телефонларидан фойдаланувчилар аҳолининг умумий сонига нисбатан 1,2 фоизни ташкил этади. Россия ва Қозоғистонда бу кўрсаткич анча юқори.

Фуқароларнинг фикрича, аҳолининг мобил телефонлардан кам фойдаланаётганига бош сабаб мамлакат халқининг қашшоқлигидир.
XS
SM
MD
LG