Линклар

logo-print

Исроил ҳарбий вертолётлари бугун Ғазо минтақасидаги фаластин аҳоли пунктларига яна ҳаво ҳужумларини уюштирдилар.


Ракета ҳужумларига «Фатҳ» ҳаракати ҳамда «Хамас» гуруҳи билан боғлиқ, дея ҳисобланган «Рисола» газетаси таҳририяти дуч келди. Ҳозирда мавжуд маьлумотларга кўра, қурбон бўлганлар йўқ, бироқ, бир неча киши жароҳатланган.
Кеча оқшом ҳарбий вертолётлар «Ислом жиҳоди» гуруҳи идораси ва гуруҳ етакчиси уйини ўққа тутган эди. Ҳужум оқибатида бир неча фаластинлик жароҳатланган. Эслатиб ўтамиз, Ғазо минтақасида бўлиб ўтган сўнгги бир неча тўқнашувлар оқибатида 13 нафар исроил, 27 нафар фаластинлик аскар ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG