Линклар

Ироқда коалиция кучларини бошқарувчи америка генерали Рикардо Санчес радикал шиа мусулмонлари етакчиси Муқтадо ас-Садрнинг қуролли тарафдорлари ҳаракатларига имкон қадар тезроқ барҳам бериш кераклигини таькидлади.


АҚШ Президенти Жорж Буш эса бу хусусда шундай деди:
«Ироқ халқи ноқонуний қуролли гуруҳлар ҳаракатларини ёқлаётгани йўқ. Шиа мусулмонлари диний етакчилари қуролли гуруҳларни мамлакатдан олиб чиқиб кетишга ҳам чақирдилар. Охирги кунлар давомида бўлиб ўтган намойишларда оддий ироқлик аҳоли қуролли гуруҳлар уларнинг шаҳридан чиқиб кетишини талаб қилди», — деди АҚШ Президенти.
Охирги кунлардаги жанглар оқибатида ас-Садрнинг 20 дан ортиқ тарафдори ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG