Линклар

Ҳиндистоннинг икки йирик коммунистик партияси Соня Гандининг Конгресс партияси бошқарувидаги коалиция таркибига қўшилмаслигини маьлум қилди. Бироқ, улар янги ҳукуматга ёрдам беришга қарор қилганликларини билдиришди.


Коммунистлар кўмагида коалиция 545 ўринлик Парламентдан 300 ўринни қўлга киритиши мумкин.
Бугун эса Конгресс партияси етакчиси Соня Ганди янги ҳукумат тузиш учун руҳсат беришини сўраб, мамлакат Президенти Абдул Карамга расман мурожаат қилиши кутилмоқда.
Шу ўринда эслатиб ўтамиз, Соня Ганди — асли италян миллатига мансуб, Ражив Гандининг рафиқаси, яьни Индира Гандининг келини. Ражив ва Индира Ганидлар ўз вақтида Ҳиндистон Бош вазири бўлишган ва суиқасд оқибатида ҳалок бўлишганди.
XS
SM
MD
LG