Линклар

logo-print

Ироқдаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан АҚШ Жанубий Кореядаги қўшинининг бир қисмини олиб, Ироққа киритиш масаласини кўриб чиқмоқда.


Бу ҳақда бугун Жанубий Корея Ташқи Ишлар Вазирлиги расмийси маьлум қилди.
«Ироқдаги вазиятнинг кескинлашиши муносабати билан АҚШ ҳукумати Жанбуий Кореядаги қўшинларининг бир қисмини Ироққа ўтказиш масаласини кўтарди. Ҳозирда ҳар икки давлат бу масалани муҳокама этишга келишган», — деди Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги вакили.
Кўчирилиши кўзда тутилган қўшин миқдори ҳақида у тўхталмади. Бироқ, Корея матбуотида ёзилишича, Жанубий Корея чегараларида ўрнатилган 37 минг сонли АҚШ ҳарбийларининг 4 минг нафари Ироққа жўнатилиши кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG