Линклар

logo-print

Бағдодда бугун эрталаб содир бўлган портлаш оқибатида Ироқ Бошқарув Кенгаши раҳбари Абдул Заҳро Усмон Муҳаммад ҳалок бўлди. Портлаш оқибатида яна камида 9 киши ҳалок бўлган.


Хабарларга кўра, портлаш коалиция кучлари яқинида ўрнатилган назорат пунктида рўй берган. Америка ҳарбийлари сўзларига кўра, уч автомашина портлаган.
Усмон Муҳаммад — Иззатдин Салим номи орқали таниш бўлган ва у Басра шаҳридаги шиа мусулмонларининг Дауа Ислом Ҳаракати номли гуруҳ раҳбари эди. У Бошқарув Кенгашининг суиқасд натижасида ҳалок бўлган иккинчи аьзоси.
АҚШ кучлари вакили Марк Киммитнинг билдиришича, портлашни Иззатдин Салим ўтирган машинани бошқарган худкуш содир этган ва унинг ўзи ҳам ҳалок бўлган. Шунингдек у бу портлашни содир этганликда ҳозирча қидирувдаги террорчи Муссаб ал-Заркави буйруғи билан содир этилгани гумон қилинаётганини билдирди.
Ироқ бошқарув Кенгаши аьзоси, Ироқ Ташқи ишлар вазири Ҳошияр Зебарий Иорданиядаги Халқаро иқтисодий форумида шундай деди:
«Бу воқеа Бошқарув кенгашига нисбатан ишончсизлик билан муносабатда бўлган ва уни самарасиз, деётганларга айнан Ироқ Бошқарув кенгаши аьзолари террор ҳужумлари, демократик жараёнларни издан чиқариш тарафдори бўлган кучларнинг асосий нишонига айланганлигини кўрсатди. Бироқ, биз бундан чўчиганимиз йўқ. Биз янги Ироқни қуришда давом этамиз», — деди Ироқ Ташқи ишлар вазири.
XS
SM
MD
LG