Линклар

Бағдодда Ироқ Бошқарув кенгашининг душанба куни ўлдирилган рахбари Изаддин Салимнинг дафн маросими бўлиб ўтди.

  • Абдулла Искандар

Изаддин Салим билан бирга камида яна олти киши нобуд бўлгани айтилмоқда. Воқеа худкуш ҳайдовчи бошқарган автомобил портлаши оқибатида содир бўлган эди. Дафн маросимида сўзга чиққан АҚШнинг Ироқдаги муваққат маъмурияти раҳбари Пол Бремер¸ тажовузлар 30 июнга белгиланган Ироқ бошқарувини ироқликларга топширишга таъсир қилмаслигини таъкидлади.
Дафн маросимида сўзга чиққан Ироқ Бошқарув Кенгашининг янги раҳбари Ажил Ал Явер гапи мана бундай деди: "Бу тажовуздир ва биз бунга албатта жавоб қайтарамиз. Биз мақсадимиз йўлида олдингидан ҳам қатъиймиз ва Ироқ иқтисоди ва суверенитетни тиклаш жараëнини давом эттираверамиз".
XS
SM
MD
LG