Линклар

logo-print

Ўткир Ҳошимов “Озодлик”ка интервью бермайди…ми?


Фирдавс 19 май куни Қаршида “Ахборот эркинлиги ва оммавий ахборот воситалари” мавзуида минтақавий семинар ўтказилди. Шунингдек, шу куни Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмасининг Қашқадарё вилояти бўлими ҳам тузилди.

Семинарда Олий Мажлиснинг Матбуот ва ахборот қўмитаси раиси Ўткир Ҳошимов, унинг ўринбосари Иброҳим Ғафуров ҳамда Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси раиси ўринбосари Хуршид Дўстмуҳаммедов иштирок этди. Ў.Ҳошимовнинг семинарда таъкидлашича, қўмитанинг махсус комиссияси вилоятдаги оммавий ахборот воситаларининг фаолиятини ўрганиб чиққан. Матбуот соҳасида вилоятда анча ишлар қилинганига қарамай, ҳали талайгина муаммолар мавжудлиги аниқланган. Хусусан, газеталарнинг молиявий аҳволи яхши эмас, кам нусхада босилади. Туман ҳокимликлари ўзлари муассис бўлган туман газеталарига етарли эътибор қаратмайди.

Семинарда журналистлар ўртасидаги порахўрлик, товламачилик муаммоси бўйича ҳам фикрлар билдирилди.

“Озодлик” мухбири Ў.Ҳошимов ва И.Ғафуровдан семинар юзасидан фикр билдиришни сўради. Улар “Озодлик” радиоси учун интервью бермаслигини маълум қилди.

Вилоятда ОАВ борасида анча-мунча муаммолар бўлса-да, тадбир давомида 50-60 чоғли иштирокчи маърузачиларга фақат биттагина савол билан мурожаат қилди. Гарчи семинар минтақавий бўлса-да, унда Сурхондарё вилоятидан бирорта ҳам журналист иштирок этмади.

Шу куни Журналистлар ижодий уюшмасининг Қашқадарё вилояти бўлими ҳам ташкил этилди ва унинг раҳбар органи сайланди.
XS
SM
MD
LG