Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:46

Демаркация бошланди


Феруза 19 май куни “Жебик жоли” чегара постида Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги чегарани демаркация қилиш ишларининг бошланишига бағишланган расмий тадбир бўлиб ўтди.

Маълумотларга кўра, икки давлат чегарасини амалда демаркациялаш бўйича ишлар 2 ой муқаддам бошланган бўлиб, бугунги кунга келиб 80 дан ортиқ чегара белгиси ўрнатилган.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати раҳбари Малик Қодировнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари делимитация масалаларини ҳал қилиб бўлган. Бу борадаги келишувлар икки давлат Президентлари томонидан тасдиқланган, парламентларда ратификация қилинган.

М.Қодировнинг сўзларига қараганда, Қозоғистон демаркациялашда бирмунча тажрибага эга. Бу давлат Хитой билан шундай ишларни амалга оширган. Ўзбекистон учун эса бу соҳа янгидир. Вазирлар Маҳкамасининг демаркация тўғрисидаги қарори ўтган йилнинг август ойида қабул қилинган. Бу қарорда чегарадаги давлат белгиларининг шакллари белгилаб берилган.

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот котиби Гулмира Султоналининг билдиришича, икки давлат МДҲ мамлакатлари орасида биринчи бўлиб, ўзаро чегараларни демаркациялашни бошлаган. Шу боис, бу муҳим тарихий воқеадир.

Г.Султоналининг таъкидлашича, демаркациялаш азалдан тинч-тотув яшаб келган халқларнинг ўзаро муносабатига таъсир кўрсатмайди. Томонлар чегара белгиланиши туфайли ўрнатилган тартиб-қоидалар аҳолига ноқулайлик туғдирмаслигига ҳаракат қилади.

Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг умумий чегаралари 2350 километрдан ортиқдир. Шунинг учун, элчихона вакилининг айтишича, демаркациянинг якунланиш муддатини ҳозирдан аниқ белгилаш қийин.
XS
SM
MD
LG