Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:19

Эркчининг боғида кўкнори экилган экан


17 май куни “Эрк” демократик партиясининг Наманган вилояти бўлими котиби Ғуломжон Холматов ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ҳибсга олинди.

Наманган шаҳри ички ишлар бошқармаси маълумотларига қараганда, 17 май куни наркотик моддалар экишга қарши тадбир ўтказилган. Мазкур тадбир доирасида ҳар бир хонадон текшириб чиқилган. Текширув чоғида ички ишлар ходимлари “Меҳнатобод” маҳалласидаги боғнинг чеккасида бир неча туп кўкнори ўсаётганини аниқлаган. Маълум бўлишича, бу боғ Ғ.Холматовга тегишли экан.

Ғ.Холматовнинг ўғли Ғайратнинг таъкидлашича, боғдаги кўкнори баҳорда табиий равишда ўсиб чиққан. Отаси кўкнори ниҳолларининг кўпчилигини юлиб ташлаган. Беш-олти ниҳолни эса дори бўлади, деган мақсадда ўсишга қолдирган.

“Озодлик” мухбири воқеани чуқурроқ ўрганиш мақсадида Ғуломжон Холматовнинг хонадонига қўнғироқ қилганида бу ерда ҳуқуқ-тартибот ходимлари тинтув ўтказиш мақсадида келган экан. Улар ўзи билан айбланувчини ҳам олиб келганди. “Озодлик” мухбири Ғ.Холматов билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди.

“Милиционерлар хонадондан ҳеч қандай ғайриқонуний нарса топа олмади. Шунга қарамай, мени яна ҳибсхонага олиб кетади. Чунки менга нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси (тақиқланган экинлар экиш) бўйича иш қўзғалган. Прокурорнинг қарорига кўра, мени судгача ҳибсда сақлашади”, - деди Ғ.Холматов.
XS
SM
MD
LG