Линклар

Массажми ёки танафурушлик?


Феруза Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий омиллар туфайли фоҳишабозлик кундан-кунга авж олиб кетаётгани сир эмас. Ҳозир Тошкент ва вилоят марказларида жинсий хизматлар таклиф қиладиган махфий муассасалар борлиги кўпчиликка маълум.

Хабарларга кўра, сўнгги вақтларда бизнеснинг бу тури анча маданийлашиб, муҳофазаланган шаклга кириб бормоқда. Кўпчиликнинг эътирофича, мамлакатнинг турли нашрларида эълон қилинаётган массаж бўйича хизмат кўрсатиш таклифи ортида айнан жинсий хизмат кўрсатиш турибди.

Лиза исмли собиқ массажчининг сўзларига қараганда, кўпинча массаж ниқоби остида фоҳишалик қилинади. Массаж орқасида фоҳишалик бор-йўқлиги ажратиб олиш учун таклиф этилаётган хизматнинг нархини билиш кифоя. Фоҳишалик билан қўшиб олиб бориладиан массажнинг нархи соатига 20 мингдан 35 минг сўмгачадир. Оддий массажнинг ўзи эса 5-10 минг сўм туради.

“Ри Эс Эй” ташкилотининг (АҚШ) фоҳишалик ва унинг оқибатлари олдини олишга қаратилган дастурининг Ўзбекистондаги мувофиқлаштирувчиси Индира Аҳмедова сўзларига қараганда, массаж орқали жинсий хизматни таклиф этувчилар жуда пинҳона иш юритади. Улар фақат хоҳишга қараб эркаклар талабларини қондиради.

“Биз турли йўллар билан улар фаолиятини кузатишга муваффақ бўлганмиз. Айниқса, бассейн ва сауналарда бундай массажчи қизларни кўп учратиш мумкин. Бу қизлар жинсий хизмат кўрсатишларини инкор қилади. Уларнинг яхши йўлга қўйилган ҳимоя механизмлари мавжуд. Қизларнинг орқасида катта-катта амалдорлар, улкан таъсир кучига эга кишилар туради ва улар уюшган иш олиб боради. Кўриб турганингиздек, улар қонуний асосда газеталарга эълонлар ҳам беради”, - дейди И.Аҳмедова.

“Иқбол” ёшлар маркази директори Нигор Ғаффорованинг таъкидлашича, фоҳишабозликнинг бу тури анча рақобатбардошдир. Бу ишга сараланган йигит-қизлар баъзан ихтиёрий, айрим ҳолларда мажбурий жалб этилади. Бугунги оғир иқтисодий шароитда ўзбекистонликлар орасида руҳий чарчоққа дучор бўлган кишиларни кўплаб топиш мумкин. Руҳий чарчоқни тарқатиш учун эса массаж ниқоби остидаги фоҳишабозлик анча қўл келади. Шунинг учун бизнеснинг бу турига эҳтиёж катта.
XS
SM
MD
LG