Линклар

logo-print

Бугун Германияда 2002 йилда мамлакат ҳудудида юз берган авиаҳалокат сабаблари маълум қилинди.

  • Барно Анвар

Ўшанда Россия йўловчи самолёти билан юк ташувчи самолёти тўқнашиб кетган ва оқбатида 71 одам ҳалок бўлган эди. Ҳалок бўлганларнинг 52 нафари эса бошқирдистонлик ўқувчилар эди.
Ҳалокат учун жавобгарлик «Скайгайд» Швейцария компанияси аиадиспетчерига юкланмоқда. Бу хусусда текширув гуруҳи раҳбари Йорг Шёнеберг шундай деди:
«Ҳалокатнинг асосий сабаб шуки, авиадиспетчерлар тўқнашув рўй беришини вақтида англамаганлар. Ту-154 экипажига пастлаш учун кўрсатма берилган вақтда эса жуда кеч бўлганди», — деди авиаҳалокат бўйича текширув гуруҳи раҳбари.
Швейцария Президенти Йозеф Дайнс эса Баден кўли устида рўй берган айни авиаҳалокат учун Россия Президенти Владимир Путиндан узр сўради. Шунингдек, «Скайгайд» Швейцария диспетчерлик компанияси раҳбарияти ҳам қурбон бўлганларнинг яқинларидан кечирим сўрадилар.
XS
SM
MD
LG