Линклар

Британия Мудофаа вазирлиги Ироқдаги маҳбуслар таҳқирланишига оид суриштирув натижасида бир ҳарбий хизматчини қўлга олганлигини маьлум қилди.

  • Барно Анвар

Вазирликнинг билдиришича, бу ҳарбий Ироқдаги маҳбусларнинг Британия ҳарбийлари томонидан таҳқирланишига оид қалбаки фотосуратлар тайёрланиши жараёнига дахлдорликда гумон қилинмоқда.
Қалбаки деб топилган фотосуратлар эса Америка ҳарбийлари ҳаракатлари тасвирланган суратлар чоп этилишидан бироз ўтиб «Дейли миррор» газетасида берилган эди. Шундан сўнг кўтарилган можаролар оқибатида «Дейли миррор» газетасининг бош муҳаррири Пирс Морган истеьфога кетган эди.
XS
SM
MD
LG