Линклар

Афғонистондаги Америка қўшинлари раҳбари мамлакатда мавжуд барча ҳарбий қамоқхоналарда текширув ўтказишни буюрди.

  • Барно Анвар

Маьлум қилинишича, қамоқхоналарда Америка ҳарбийларининг маҳбусларни таҳқирлашига оид хабарлар кўпайиб бораётганлиги бунга сабаб бўлган.
Афғонистондаги Америка ҳарбийлари бошқармаси вакили Такер Менсежер бу ҳақда шундай деди:
«Афғонистондаги Америка қўшинлари бошлиғи генерал Дэвид Барно қамоқхоналар ва уларнинг ходимлари устидан синчков текширув ўтказишни буюрди. Бу иш зиммасига юклатилган ҳарбий вакил эса маҳбуслар билан муносабатда тегишли қоидаларга қанчалик риоя этилаётганини аниқ билиш учун ҳар бир қамоқхонани шахсан бориб кўриб чиқади», — деди Такер Менсежер.
Унинг сўзларига кўра, текширувлар натижаси ҳақидаги маьлумотлар июн ойи ўртасига қадар генерал Барнога тақдим этилиши керак.
XS
SM
MD
LG