Линклар

Бугун Бағдодда Ироқдаги Абу-Ғраиб қамоқхонаси маҳбусларини таҳқирлаган ва қийноққа солган америкалик уч ҳарбий устидан биринчи суд жараёни бошланди.

  • Барно Анвар

Трибунал олдида жавоб берган 24 ёшли Америка ҳарбий полицияси ходими Жереми Сивиц эса суд томонидан айбдор, деб топилди ва бир йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди. Жереми Сивиц эндиликда АҚШ ҳарбий кучлари сафидан ўчирилади.
Бу борада мамлакатда АҚШ ҳарбийлари вакили Моргенталер шундай деди:
«Ҳарбий суд Жереми Сивицни унга қўйилган барча айблов пунктлари бўйича айбдор, деб топди. Ва уни, армия сафидан ўчириш ва бир йил қамоқ жазосига маҳкум этишга қарор чиқарди», — Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари вакили.
«Хюман райтс вотч» инсон ҳуқуқлари ташкилоти вакиллари трибунал маҳкамасига қўйилмаётганидан норозилигини билдирди. Бу борада инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Хания Муфти шундай деди:
«Бизга суд жараёнида иштирок этиш учун бир неча журналистдан бошқа ҳеч кимга руҳсат берилмаганини айтишди. Бу жуда кескин чеклов бўлиб кўринаяпти», — деди «Хюман райтс уотч» ташкилоти вакили.
XS
SM
MD
LG